Олмаотанинг “Қайрат” клуби бош мураббийи Рафаэл Ўразбахтин чап қанот ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевнинг сўнгги ўйинлардаги ҳаракатларидан норозилигини билдирди. Мутахассиснинг фикрича, ўзбекистонлик футболчи жуда кўп хатоларга йўл қўймоқда.
Ўразбахтин Россия клуби билан ўйин якунида Йўлдошев чарчаб қолганини айтди.
“Биз уни аввалроқ алмаштиришни режалаштирган эдик, аммо вақт етмади. Биласизми, бу жисмоний ҳолат ҳақида ҳам эмас. Эҳтимол у кўп хато қилмоқда шу сабабдан ҳам кўп куч йўқотмоқда. Унинг хатолари сабаб биз кўпроқ иш қилишимизга тўғри келмоқда”, деди “Қайрат” бош мураббийи.
Маълумот учун, Қозоғистон клуби Россиянинг “Зенит” клуби билан ўртоқлик учрашувида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. “Қайрат“ клубидан голларга Жоау Пауло, Юг Станоев ва Вячеслав Швйревлар муаллифлик қилди.
Иброҳимхалил Йўлдошев январь ойида “Нижний Новгород”дан “Қайрат” жамоасига ижара асосида ўтган эди.
Изоҳ (0)