Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган Қирғизистонга қарши баҳс олдидан машғулотлар ўтказмоқда.
Машғулот олдидан терма жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматов бўлажак рақиб ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Халқимизни ўтган ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Қирғизистон билан ўйинга ҳам тайёрланяпмиз. Уларнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб, худо хоҳласа уёққа, албатта, ғалаба учун борамиз.
Албатта, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганган. Уларни ҳам кўрдик, кучли тарафлари бор. Энди буёғига ўйин ҳал қилади ҳаммасини”, — дейди Абдувоҳид Неъматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғизистонга қарши баҳси 10 сентябрь санасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)