Осиёда футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқичи старт олди. Wе Global Football портали Осиё жамоаларининг 4 йилликнинг энг нуфузли турнирига бориш имкониятини ҳисоблади.
Манба Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ—2026 финал босқичига тўғридан тўғри йўл олиш имкониятини 70,3 фоизга баҳолаган. Гуруҳ баҳсларидан кейин плей-офф босқичига йўл олишини эса 28,7 фоизга баҳолаган. Миллий жамоанинг гуруҳда қолиб кетиш имконияти эса 1 фоизни ташкил этган. Нашр Ўзбекистоннинг гуруҳда биринчи ўринни олиш имкониятини 21 фоиздан бир оз юқори ҳисоблаган.
Ушбу гуруҳдан Эроннинг тўғридан тўғри чемпионатга бориш имконияти жуда юқори баҳоланган — 93,7%. Биринчи турда ғалаба қозонган БАА (19,5) бу борада 3-ўринда турибди. Қатарнинг имконияти эса — 16 фоиз. КХДР ва Қирғизистоннинг мундиалга чиқиш имконияти 1 фоизни ҳам ташкил этмади.
Осиё саралаш босқичидаги жамоаларнинг имкониятлари:
Маълумот учун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси “Бунёдкор”да бўлиб ўтган КХДРга қарши учрашувда минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Энди улар 10 сентябрь куни сафарда Қирғизистонга қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)