“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти мураббийлик фаолиятини қачон якунлаши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
“Босимсиз, стрессларсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Жуда кўп стрессда юриш ҳам зиён, лекин озгинаси сизга ёқилғи вазифасини ўтайди. Ўйин олдидан асабийлашмай қолган куним фаолиятимни якунлайман.
Барча ўйинлар олдидан хавотир бўлади, гол ўтказиб юборишимиз мумкинлигини ўйлайман, бироқ ўйин бошлангач, барчаси эсдан чиқади.
Ичимдаги бу аланга ўчмагунча ишлайман. Менимча, ҳали узоқ муддат мураббийлик қилсам керак”, — дейди Анчелотти.
Италиялик мутахассис “Реал”даги 2013/2014 йилги мавсумдан 2014/2015 йилги мавсумгача бўлган илк фаолияти давомида тўртта совринни қўлга киритган. Мураббийнинг иккинчи тайинланиши 2021/2022 йилги мавсумда амалга оширилган. Уч мавсумда Анчелотти 10 та соврин, шу жумладан, икки бор Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритди.
Изоҳ (0)