• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Таъминот занжири маҳсулот етказиб бериш вақтини қисқартиради, харажатларни камайтиради”. АҚШда ишлаётган ўзбекистонлик мутахассис билан суҳбат

    Салихов Соҳибхон АҚШдаги ҳамюртимиз. У таҳсилни Тошкентда олиб, кейинчалик Америкада давом эттирган. Жаҳоннинг йирик корхоналарида амалиёт олиб бориб, ҳозирда замонавий касбнинг эгаси. Суҳбат давомида Соҳибхон ўзининг қизиқарли ва илҳомлантирувчи ҳаёт йўли ҳамда билим ва тажрибалари ҳақида батафсил маълумот берди.

    Фото: Салихов Соҳибхоннинг шахсий архиви

    — Соҳибхон, ўзингиз ҳақида қисқача маълумот беринг.

    — Асли Тошкентданман. Бакалавриатни Сингапур Менежментни ривожлантириш институти билан ҳамкорликда фаолият юритувчи Wales университетида тамомлаганман. Сўнгра касбий фаолиятимни “Узсаноатехпорт” ва Ўзбекистондаги янги ҳамда муҳим инвестицион лойиҳалар доирасида, Peugeot Citroen ва Volkswagen каби глобал брендлар остида фаолият юритувчи корхоналарда давом эттирдим. Ўзбекистон учун долзарб лойиҳаларда иштирок этиб, соҳамда ўсиш учун ишонч ҳосил қилдим.

    Ўрганишга қизиқишим сабаб Wisconsin—Madison университетининг MBA дастурида таъминот занжирини бошқариш мутахассислиги бўйича таҳсил олдим. Бу йўналишдаги билим ва кўникмаларимни янада чуқурлаштирдим. АҚШда таҳсил олиш давомида кўплаб фойдали билимлар орттириб, касбий юксалиш имкониятларимни кенгайтирдим.
    Фото: Салихов Соҳибхоннинг шахсий галереяси

    — Ўз соҳангиз ҳақида содда тушунтириш берсангиз. Таъминот занжирини бошқаришни нима учун танладингиз?..

    — Таъминот занжирини оддий ўзбекча мисолда тушунтирсам: фараз қилинг, сиз меҳмон кутяпсиз. Меҳмонлар сонига қараб бозорлик қилиш, музлатгичнинг сиғимини ҳисобга олиш, кутилмаган меҳмонлар келиши эҳтимолини назарда тутиш ва шу омилларни инобатга олиб режа тузишни таъминот занжири деб аташ мумкин.

    Юқоридаги мисолда таъминот занжирининг аҳамияти қанчалик муҳим бўлса, корпоратив ва мамлакат даражасида ҳам унинг ўрни шунчалик катта. Корхона доирасида таъминот занжири самарадорлиги маҳсулот етказиб бериш вақтини қисқартиради, харажатларни камайтиради ва мижозлар эҳтиёжларини қондиришни яхшилайди. Натижада, бу корхонанинг рақобатбардошлигини оширади, бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлашга, мижозларнинг ишончини орттиришга хизмат қилади ва бу орқали сотув ҳажми ошиб, корхона нуфузи юксалади.

    Логистика соҳасида маҳсулотларнинг ўз вақтида ва керакли жойга етиб боришини таъминлайди, транспорт тизимининг самарадорлигини оширади. Ҳарбий соҳада эса, қуроллар, озиқ-овқат, тиббий анжомлар ва бошқа зарур ресурсларнинг ўз вақтида етказилишини таъминлаб, миллий хавфсизликни мустаҳкамлайди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин, аммо қисқача айтганда, бу соҳа ҳар томонлама зарур.
    Фото: Салихов Соҳибхоннинг шахсий галереяси

    — Меҳнат фаолиятингиз ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсангиз, қандай тўсиқлар ва синовларга дуч келгансиз?

    — Иш фаолиятим 2015 йилда “Узсаноатехпорт” корхонасида глобал таъминот тизимидан бошланди, кейинчалик автомобиль соҳасида Peugeot Citroen ва Volkswagen брендларига уланган. “Узсаноатехпорт”да асосий вазифам маҳсулотни таъминотчилар корхоналаридан хориждаги ҳамкорларга тактик масалаларни ҳал қилган ҳолда етказиб бериш бўлган бўлса, “Volkswagen”да фаолиятимда маҳаллий бозорга кўпроқ эътибор қаратдим ва бу ерда инновацияга кўпроқ вақт ажратиш имконига эга бўлдим.

    Шахсий синовлар ҳақида айтсам, ўзга маданият ва иш этикаси менга энг катта таъсир кўрсатган омиллардан бири бўлди. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос муомала маданияти бор ва жамоага тез мослашиш учун бу жиҳатни ўз вақтида англаш зарур. Менда бу жараён нисбатан осон кечди, чунки аввалги иш жойларим ва ўқув юртларимда кўплаб чет элликлар билан мулоқотда бўлганман.
    Касбий фаолиятим давомида дуч келган энг оғир тўсиқлар билан бир қаторда, энг илҳомлантирувчи воқеалар сифатида Volkswagen’даги пандемия даврида эришган ютуқларимни алоҳида таъкидлашни лозим деб биламан. Айниқса, пандемия даврида бир нечта стратегик лойиҳаларга раҳбарлик қилиб, бир вақтнинг ўзида кўплаб жамоаларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш тажрибаси менинг профессионал ривожланишимда муҳим бурилиш нуқтаси бўлди.
    Ушбу даврдаги энг муҳим ташаббусларимдан бири Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган тез ёрдам транспорт воситаларини модернизация қилиш лойиҳаси бўлди. Пандемиянинг оғир шароитларида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун автопаркни янгилаш лойиҳасига раҳбарлик қилиш мен учун катта шараф бўлди. Лойиҳанинг муваффақиятли якунланиши нафақат менинг профессионал фаолиятим учун, балки мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими учун ҳам улкан ютуқ бўлди. Volkswagen Cаddy русумидаги 1000 дона автомобилни соғлиқни сақлаш тизимига босқичма-босқич жалб қилиш мамлакат аҳолиси учун катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим қадамлардан бири бўлди.
    Лойиҳа давомида ярим ўтказгичлар етишмовчилиги, тез ёрдам ускуналарини таъминлашдаги қийинчиликлар ва логистик тўсиқлар каби турли мураккабликларни жамоам билан бирга енгиб ўтишга тўғри келди. Шунга қарамай, лойиҳа ўз вақтида ва муваффақиятли якунланди. Ушбу муваффақият нафақат менинг шахсий ютуғим, балки Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва халқимиз учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлди.
    Фото: Салихов Соҳибхоннинг шахсий галереяси

    — Нега танловингиз айнан АҚШ бўлган?

    — АҚШ таъминот занжирини бошқариш соҳасида етакчи давлатлардан бири бўлиб, бу ерда малака орттириш учун улкан имкониятлар мавжуд. Аввало, ўқиш ҳақида гапирадиган бўлсак, Wisconsin–Madison университети таъминот занжирини бошқариш бўйича АҚШда етакчи ўнликка киради.

    Профессионал ривожланиш нуқтаи назаридан қараганда ҳам, пандемиядан сўнг АҚШда бу соҳа янги чўққига кўтарилди. Давлат томонидан бу йўналишга асосий эътибор қаратилиб, корхоналар кўплаб янги қизиқарли ташаббусларни амалга оширди. Ушбу жараённи кузатиб туриб, имкониятни қўлдан бой бермасликка қарор қилдим. Бундан ташқари, АҚШда соҳа бўйича янги технологиялар ва инновацияларни жадаллаштирилган татбиқ этиш, замонавий инфратузилма ва кучли иқтисодий база таъминот занжирининг глобал етакчига айланишига ёрдам беради.

    7 йиллик тажрибадан кейин янги қадамни қўйиш вақти келганини англадим ва шундан сўнг йўналишим бўйича MBA дастурига ҳужжат топширдим. АҚШдаги MBA дастурига киришда малака жуда муҳим ўрин тутади, грант олишда эса янада аҳамиятли.

    Фото: Салихов Соҳибхоннинг шахсий галереяси

    — Ўзбекистонда таъминот занжири соҳасида қандай тенденцияларни кузатяпсиз ва улар дунёда кечаётган жараёнлардан қанчалик фарқ қилади?

    —Ўзбекистонда таъминот занжири соҳасида бир қанча тенденцияларни кузатишимиз мумкин. Биринчидан, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда йирик халқаро корхоналар сезиларли ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, қандолатчилик, қурилиш материаллари ва бошқа саноат соҳаларида ҳам маҳаллий ишлаб чиқариш кенгаймоқда.

    Иккинчидан, электрон тижорат ҳам жадаллаштирилмоқда. Электрон тижоратнинг шаклланиши билан бирга, эшикдан эшикка етказиб бериш тизими ривожланмоқда. Бир қатор корхоналар тез ва ишончли етказиб бериш хизматларини таклиф қилмоқдалар, бу эса мижозлар учун қулайлик яратиб, уларнинг эҳтиёжларини тез ва сифатли қондиришга имкон беради.

    Аслини олганда, Ўзбекистонда таъминот занжири соҳасидаги жараёнлар дунёдаги тенденциялардан жиддий фарқ қилмайди, деб ҳисоблайман. Аммо автоматлаштириш ва технологик жиҳатдан ўсиш учун ҳали кенг имкониятлар мавжуд.

    Фото: Салихов Соҳибхоннинг шахсий галереяси

    —Таъминот занжирини бошқаришда энг сезиларли қийинчиликлар нимада деб ҳисоблайсиз?

    — Бу соҳада фаолият юритувчи мутахассислар учун асосий муаммолардан бири — бозордаги ноаниқлик ва узлуксиз ўзгариб туришидир. Глобализация ва логистика билан боғлиқ муаммолар ҳам доим долзарб бўлиб келган. Шахсан ўзим автомобиль соҳасида ишлаган пайтларимда бу каби вазиятларни тез-тез учратганман. Масалан, кўпчиликка яхши таниш бўлган ҳолат — яримўтказгич танқислиги бунга яққол мисол бўла олади.

    Бундан ташқари, технологик ўзгаришлар, етказиб берувчилар билан боғлиқ муаммолар, молиявий чекловлар, малакали ишчи кучи етишмаслиги ва таъминотдаги турли хавфлар ҳам иш жараёнини қийинлаштиради. Ушбу муаммоларни енгиб ўтиш учун корхоналар замонавий технологияларни жорий этишлари, самарали бошқарув тизимларини яратишлари ва хавфларни бошқариш стратегияларини ишлаб чиқишлари зарур.

    — Соҳангизда мутахассис сифатида муваффақиятга эришишда қайси омиллар асосий аҳамиятга эга?

    — Аввало, соҳада юз бераётган энг сўнгги технологиялар ва тенденцияларни доимий равишда кузатиб бориш. Чунки инновацион ечимларни ўз вақтида қабул қилиш ва улардан натижали фойдаланиш нафақат самарадорликни оширади, балки рақобатда бир қадам олдинда бўлишга ёрдам беради.

    Муваффақиятга эришишда долзарб бўлган жиҳат — муаммоларни тезкор ҳал қилиш қобилияти ва мослашувчанликдир. Мутахассис бозордаги ўзгаришларга тезкор жавоб беришга ва кутилмаган вазиятларга мослашишга тайёр бўлиши лозим. Бу сифатлар турли шароитларда мақсадли стратегиялар ишлаб чиқиш ва амалга оширишда долзарб аҳамиятга эга.

    Комила Қаландарова суҳбатлашди

    9 сентябрь 2024 йил

    09.09.2024, 17:10   Изоҳ (0)   21049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзбекистон қурол-яроғ ишлаб чиқариши, сотиши керак”. Сиёсатшунос билан ҳарбий саноат ҳақида суҳбат

    05.09.2024, 20:57

    Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув якунланиш арафасида — АҚШ расмийлари  

    05.09.2024, 21:11

    АҚШ 2 соат ичида Россия ва Хитойнинг барча ядровий учириш майдончасини йўқ қилиши мумкин — тадқиқот

    06.09.2024, 11:15

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    09.09.2024, 16:26

    Ўзбекистонда учта вазирликнинг қарийб 400 нафар ходими тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди 

    09.09.2024, 15:54

    Тошкент Шимолий вокзалида чипталар ҳақиқийлигини текширувчи турникетлар ишга тушди 

    09.09.2024, 15:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.