Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳати сабабли Шимолий Кореяга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Шифокорларнинг тавсиясига кўра, футболчининг кичик жароҳати жиддий кўриниш олишидан сақлаш мақсадида мураббийлар штаби уни майдонга туширмасликка қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Шимолий Корея ўртасидаги ЖЧ—2026 3-саралашидан ўрин олган баҳс бугун, 5 сентябрь куни 19:00 да старт олади.
Изоҳ (0)