Тошкент шаҳрининг икки тумани Бектемир ва Юнусободда бир кун давомида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” хабар берди.
Унга кўра, 2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 5 сентябрь соат 09:00 дан 6 сентябрь 21:00 га қадар ичимлик сув босими пасайиши кузатилади ҳамда қуйидаги ҳудудларда вақтинча бўлмайди.
- Бектемир тумани бўйича: “Миришкор”, “Роҳат”, “Мажнунтол”, “Зилола”, “Иқбол”, “Чашма”, “Ийк ота”, “Абай”, “Гулбоғ”, “Ҳусайн Бойқаро”, “Бектемир”, “Олтинтопган”, “Соҳил”, “Мусаффо” маҳаллалари ҳамда “Водник” иссиқлик марказида;
- Юнусобод тумани бўйича: “Исломобод”, “Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати” маҳаллаларида.
Аввалроқ 2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” истеъмолчиларга 5 сентябрдан 3 октябргача Тошкентда совуқ сув навбатма-навбат вақтинча бўлмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Изоҳ (0)