“Лидс”, “Лестер” ва “ПСЖ” клубларининг собиқ марказий ҳимоячиси Сулаймон Бамба 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда футболчи техник директор бўлиб ишлаган Туркиянинг “Аданаспор” клуби Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.
“Охирги ўйин олдидан аҳволи ёмонлашган Бамба Маниса университети касалхонасига олиб кетилди ва афсуски, у ерда ҳаёт учун курашда ютқазди. Жамиятимизга, айниқса унинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади Аданаспор баёнотида.
2021 йил январь ойида Бамбага саратон касаллиги ташхиси қўйилганди. Май ойида у соғайганини эълон қилган эди. Кейинчалик Бамба ўз фаолиятини давом эттирди ва Англиянинг “Мидлсбро” клубига кўчиб ўтди, аммо бир йилдан сўнг фаолиятини якунлади.
Бамба фаолияти давомида “Кардифф” сафида энг кўп ўйин ўтказган — 118 та ўйин.
Шунингдек, ҳимоячи ўз фаолияти давомида “ПСЖ”, “Лестер”, “Лидс” ва Кот-дъИвуар терма жамоаларида ўйнаган ва миллий жамоа билан 2012 йилда Африка Кубоги вице-чемпионига айланган.
Изоҳ (0)