Футбол бўйича Эрон чемпионатининг 3-тур баҳслари 30 август, жума куни бўлиб ўтди.
Остон Ўрунов тўп сураётган “Персеполис” ўз майдонида Ўткир Юсупов дарвозасини қўриқлаётган “Фулад”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 68-дақиқасида Остон дарвозани ишғол қилди. 82-дақиқада эса Amiri якуний ҳисобни ўрнатди. Учрашув “Персеполис”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ортда қолган 3 турдан сўнг “Персеполис” 5 очко билан 5-ўринда бормоқда. “Фулад” эса 4 очко билан 9-ўринни банд этган.
Эрон чемпионати
3-тур баҳси
30 август, жума
“Персеполис” — “Фулад” 2:0
Голлар: 1:0 — 68 Ўрунов, 2:0 — 82 Amiri.
Изоҳ (0)