Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август ҳамда 1—3 сентябрь дам олиш кунлари этиб белгиланган. Бу кунларда пойтахт метроси қандай тартибда ишлаши маълум қилинди.
“Тошкент метрополитени” ахборотига кўра, 2024 йил 31 август ва 1 сентябрь кунларида метро поездлари ҳаракати одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида фаолият олиб боради.
2—3 сентябрь кунлари эса, метро поездлари дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади. 3 сентябрь, сешанба иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади. 31 август, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни бўлади.
Изоҳ (0)