Футбол бўйича Франция терма жамоасининг Миллатлар Лигаси ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди.
Дидье Дешам 6 ва 9 сентябрда бўлиб ўтадиган Италия ҳамда Бельгия терма жамоаларига қарши ўйинлар учун қуйидаги таркибни танлади.
Дарвозабонлар: Майк Менян (“Милан”), Брис Самба (“Ланс”), Алфонс Ареоля (“Вест Ҳэм”).
Ҳимоячилар: Жонатан Клосс (“Ницца”), Уэсли Фофана (“Челси”), Тео Эрнандес (“Милан”), Ибраима Конате (“Ливерпуль”), Жюл Кунде (“Барселона”), Ферлан Менди (“Реал”), Вильям Салиба (“Арсенал”), Даё Упамекано (“Бавария”).
Ярим ҳимоячилар: Юссуф Фофана (“Милан”), Нголо Канте (“Ал-Иттиҳод”), Ману Коне (“Боруссия Менхенгладбах”), Орельен Тчуамени (“Реал”), Уоррен Заир-Эмери (“ПСЖ”).
Ҳужумчилар: Бредли Барколя (“ПСЖ”), Усмон Дембеле (“ПСЖ”), Антуан Гризманн (“Атлетико”), Рандал Коло-Муани (“ПСЖ”), Килиан Мбаппе (“Реал”), Майкл Олисе (“Бавария”), Маркус Тюрам (“Интер”).
Франция терма жамоаси А Лигасидан жой олган ва Италия, Бельгия ва Исроил терма жамоаларига қарши гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)