Франция президенти Эмнануэл Макрон Олимпия қишлоғига ташриф буюриб, полиция марказини очди ҳамда кўнгиллилар ва спортчилар билан учрашди.
“Биз бу ўйинлар устида кўп йиллар давомида тайёргарлик кўрдик, жума куни очилиш маросимини, сўнгра 100 йилдан кейин Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларини, кейин эса Паралимпия ўйинларини кўришимиз мумкин бўлган ҳал қилувчи ҳафтанинг бошида турибмиз”, дея Макрон сўзларини келтиради RMC Sport сайти.
Аввалроқ Эманнуэл Макрон Париждаги (Франция) Олимпиада ўйинлари бошланишидан олдин Сена дарёсида сузиб кўришни режалаштирган эди. Аммо кейинчалик президентнинг улгурмаслиги маълум бўлди. Франциянинг бир қатор расмийлари очиқ сувда сузиш бўйича Олимпия ўйинлари ўтказиладиган дарёга чўмилиб, сувнинг тозалигига ишонч хосил қилишга ваъда берди.
Спорт вазири Амели Оудеа-Кастера ўтган дам олиш кунлари Сенада чўмилиб кўрди.
Маълумот учун, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)