Туркиянинг Қушадаси шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг собиқ қўриқчиси жасади топилди. Бу ҳақда Туркие хабар берди.
Беш юлдузли меҳмонхонада 50 ёшли Маҳир Мамедовнинг жасади турмуш ўртоғи томонидан аниқланган. Мамедов оиласи билан Қушадасига дам олиш учун келган. 27 август куни у нонуштадан кейин меҳмонхона номерига кўтарилган, хотини билан ўғли эса айлангани кетган. Улар қайтиб келишганида хонада жасадни аниқлаган.
“Хабар олингач, меҳмонхонага 112 тез тиббий ёрдам бригадаси ва полиция юборилди. Тиббиёт ходимлари ўтказган кўрик натижасида Маҳир Мамедовнинг вафот этгани аниқланди. Маълум муддат Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг шахсий қўриқчиси бўлган Маҳир Мамедов ўлимининг аниқ сабабини аниқлаш учун унинг жасади Измирдаги суд-тиббиёт ўликхонасига юборилади ва у ерда мурда ёриб кўрилади”, деб ёзмоқда Туркия оммавий ахборот воситалари.
Таъкидланишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)