Сурхондарё вилоятида ҳаракатланаётган машинага осилиб кетаётган бола видеоси тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра, ЙПХ ходимлари томонидан қоидаларда назарда тутилган тартиб ҳамда мажбуриятлар хусусида ҳайдовчи ва йўловчига тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ҳайдовчи ҳолатни сезмаганини, 200 метрча юрганидан кейин кўргач, туширганини айтган. Шунингдек, бу хавфли экани ва бошқа такрорланмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ Тошкентда боласининг бошини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди.
Қорақалпоғистондаги тўйда танасини машинадан чиқариб тасвирга олган операторлар ва ҳайдовчи жаримага тортилган эди. Шунингдек, Андижонда 20 ёшли қиз машинадан танасини чиқариб ҳаракатлангани, Самарқандда ҳаракатланаётган Gentra’дан танасини чиқариб, сохта доллар сочган йигитларга чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)