“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор Саудия Арабистони чемпионатига ўтишни мавсум сўнггигача кечиктирди. Бунга футболчининг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш эҳтимоли борлиги сабаб бўлган. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Аввалроқ ОАВда Саудия клубларидан бири Винисиусга йилига 350 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 24 ёшли ҳужумчи учун товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.
2018 йилда Мадрид жамоасига кўчиб ўтган футболчи 176 ўйинда 49 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврога баҳоланган.
Изоҳ (0)