“Реал” футболчиси Винисиус Жуниор ушбу ёзда Саудия Арабистонига кетишни режалаштирмаяпти.
ESPN нашри хабарига кўра, вингер мавсум якунланишини кутади ва ундан сўнг Яқин Шарққа кетиш ё кетмаслик борасида якуний қарорни қабул қилади. “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имконияти бу кечиктиришга ўз таъсирини ўтказган.
Саудия Арабистони 2025 йилда “Реал” билан келишиш имкони бўлади деб умид қилмоқда. Винининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилда ўз якунига етади.
Саудияликлар бразилиялик футболчига йилига 350 миллион евро ваъда қилмоқда.
Изоҳ (0)