Янги футболчиларнинг “Реал”га ўтишида бразилиялик футболчи Винисиус Жуниорнинг хизмати катта бўлмоқда.
АS нашрининг хабарига кўра, вингер Мадрид клубининг “норасмий агенти”га айланган.
Винисиус “Реал”нинг сўнгги бир нечта катта трансферларига ўз таъсирини ўтказган. Футболчи Жуд Беллингем, Эндрик ва Килиан Мбаппе билан гаплашиб, уларни “қаймоқранглилар” сафига ўтишга кўндирган.
Шунингдек, Вини “Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Дэвис билан ҳам доимий алоқада бўлиб турибди ва уни “Реал”га ўтишга ундамоқда.
Бразилиялик вингер 2018 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2023/24 йилги мавсумда жамоаси билан биргаликда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида зафар қучган Вини “Олтин тўп” соврини учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.
Изоҳ (0)