Исроилда 48 соатга “махсус ҳолат” эълон қилинди. Бу ҳақда яҳудий давлати мудофаа вазири Йоав Галлантга таяниб, Times of Israel хабар берди.
Бунга Исроил ҳарбийлари томонидан Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати нишонларига зарбалар берилиши сабаб бўлди.
“Махсус ҳолат” — фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган юридик атама.
Бундай режим ҳукуматга тинч аҳоли устидан миллий мудофаа саъй-ҳаракатларини оптималлаштириш учун кўпроқ ваколат беради.
Исроил армияси 25 август куни “Ҳизбуллоҳ” яҳудий давлати ҳудудига ракета учиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар топганини маълум қилди ва Ливанга превентив зарбалар берди. Исроил шимолида тревога сигналлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушди. Тиббий хизматлар максимал даражада шай ҳолатга келтирилди.
“Ҳизбуллоҳ” тез орада қўмондон Фуад Шукрнинг ўлдирилишига жавобан Исроил ҳарбий объектларини ўққа тутишини тасдиқлади, бу “дастлабки жавоб” бўлди. Al Arabiya маълумотларига кўра, ҳаракат 100 дан ортиқ ракета учирган.Тҳе Жерусалем Пост эса 320 та ракета учирилгани ҳақида хабар берди.
Ҳозирда Тель-Авивда 240 та бомбапаноҳ очилган, оммавий тадбирлар бекор қилинган ва пляжлар ёпилган.
“Тель-Авив фавқулодда вазиятга тайёр. Аҳолидан ҳушёр бўлиш ва Исроил Ички ишлар бошқармаси кўрсатмаларига амал қилишни сўраймиз”, дейди шаҳар мери маслаҳатчиси Илана Михаэли.
Изоҳ (0)