Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Маълум қилинишича, ҳудуднинг катта қисмида 24 август, шанба куни ҳаво ҳарорати 34-37 даража атрофида бўлади. Якшанба куни ҳаво бир оз салқинлашади, ҳарорат 30-33 даража атрофида, жанубда 35-37 даражагача бўлади.
Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 23—24 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Асосан шарқий йўналишдаги шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, тоғли ҳудудларда 13-18 метр/секундгача кучаяди.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 19-22 даража, шанба куни кундузи 33-36 даража, якшанба куни 31-36 даража бўлади.
Изоҳ (0)