Россияда Тошкентга учиб келган фуқаро аэропортдан пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Тошкент-АERО” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.
Қайд этилишича, 21 август куни соат 21:05 ларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Санкт-Петербург-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 1 дона пневматик қуролдан отиш учун мўлжалланган 290 дона шариклар (золдир) борлиги аниқланди.
Бундан аввал Ўзбекистонга чегара-божхона пости орқали ноқонуний олиб кирилаётган қурол тўхтатиб қолинган эди.
Изоҳ (0)