Фарғона вилоятида пневматик қуролни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди, деб хабар беради вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Андархон” чегара божхона пости катта ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан ҳаракатланиб келган фуқаро бошқарувидаги Hyundai русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда “Эмми” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Текширув давомида хизмат ити томонидан махсус белги берилган. Шундан сўнг, белги берилган автотранспорт воситаси салони кўздан кечирилганида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда тегишли рухсатномалари бўлмаган, қиймати 2 миллион сўмлик 1 дона 4,5 калибрли пневматик тўппонча ва 1 дона пневматик тўппонча газ баллони борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ “Яллама” чегара божхона пост ходимлари томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганида унинг ичидан пневматик тўппонча чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)