Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда ишлаб чиқарилган қуролларни ва уларнинг жанговар қўлланилиши натижаларини намойиш қилди.
Сиёсатчи ўзининг Telegram’даги каналида денгиз дронлари, зирҳли машиналар, ракеталар, узоқ масофага учувчи авиатехникалар ва артиллерия акс этган видеони жойлади.
“Денгизда: Neptun, Sea Baby, МАGURA V5. Қуруқликда: Богдана, Стугна, Корсар. Ҳавода: Бобер, Морок, Лютий”, дея таъкидлади Зеленский.
Украина президенти мазкур ишланмалар Қора денгизни тозалаб, давлатга куч-қудрат бераётгани ва Россия салоҳиятини йўққа чиқараётганини таъкидлади. Зеленский Украина қуролларининг қўлланилиши акс этган кадрларни намойиш қилди. Унда Россия техникасининг йўқ қилиниши, ҳаво ҳужумидан мудофааланиш, душман нишонларига зарба берилиши акс этган.
Бундан ташқари, видеода Россия заводлари ва нефтни қайта ишлаш корхоналарига ҳужумлар, душман кемаларининг йўқ қилиниши, Қора денгизда “Москва” крейсерининг чўктирилишини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)