• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Барчага бир хил солиқ сочиб, озғинни ўлдириб қўйдик”: Абдулла Абдуқодиров ва Мухтор Умаров билан тадбиркорлик ҳақида

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ соҳада айрим камчилик ва муаммолар етарлича. “Дарё” ушбу муаммо ва камчиликлар тўғрисида Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров ва Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров билан суҳбатлашди.

     — Бугун Ўзбекистонда бизнес муҳит қандай деб ҳисоблайсизлар?

    Абдулла Абдуқодиров, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

    — Бизнес муҳитга эътибор катта. Чунки мамлакатни ривожлантириб, дунёга танитадиган нарса бу – бизнес ва тадбиркорлик. Бу яхшими ёки ёмон, деган савол туғилади. Боиси давлат томонидан қайси соҳага эътибор қаратилса, бу соҳа ё бюрократияга ботиб кетади ёки асосий фокус бир жойга қаратилмасдан турли жойларга тарқалиб кетиб қолади. Шунинг учун давлат томонидан эътибор қаратилмоқда дегани қайсидир маънода яхши, қайсидир маънода ёмон.

    Биз бизнес муҳитига таъсир кўрсатадиган омилларни ажратиб олишимиз керак. Бизнес муҳитга таъсир кўрсатадиган 3 та асосий омил бор. Биринчиси – фискал (солиқлар ва бюджет сиёсати) омил. Иккинчиси – монитар (Марказий банк томонидан белгилаб бериладиган қонуниятлар) омил. Учинчиси – савдо-сотиқ регуляцияси. Агар юқорида санаб ўтилган омилларни ичига кириб кўрсак, ҳар бирида ўзига яраша камчилик мавжуд.

    Ўзбекистонда ҳар йили тахминан ярим миллион меҳнатга яроқли аҳоли меҳнат бозорига кириб келмоқда. Уларга иш топиш масаласи бор. Бугунги кунда меҳнатга яроқли аҳоли сони – 20,5 миллиони ташкил қилмоқда. Бу жуда ҳам катта кўрсаткич. 20,5 миллион аҳолидан атиги 6 миллиони даромад солиғини тўлайди. Яъни улар расмий секторда фаолият олиб боради. 3,5-4 миллион киши эса ўз-ўзини банд қилган. 3 миллион киши бўлса хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Лекин қолган 7 миллион аҳоли қаерда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда? 7 миллион киши яширин иқтисодиётда ишламоқда. Яъни расмий равишда иш фаолиятини олиб бораётган инсонлар билан яширин иқтисодиётда фаолият юритаётган инсонларни сони тенг баробар. Бу кўрсаткич билан биз мамлакатда бизнес муҳит яхши дея оламизми? Албатта йўқ!

    — Нима учун бундай бўлмоқда?

    — Бунинг сабаблари бир нечта. Биринчидан, 2019 йилда янги солиқ кодексини қабул қилдик. Бу кодекснинг фалсафаси – “барча баравар солиқ тўлаши керак”. Яъни жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам 12 фоиз солиқ тўлайди. Лекин бугун кўринмоқдаки, бу нотўғри. Шахсий фикрим шундан иборатки, биз бугун даромад солиғининг дифференсиал методига ўтишимиз керак. Кейин турли солиқ имтиёзларини қайтадан кўриб чиқишимиз зарур. Айрим солиқ имтиёзларини бутунлай тўхтатишимиз керак. Чунки 2022 йил ҳисоби бўйича таҳлил қилганимда бир дона қўшилган қиймат солиғига бўлган имтиёзлар туфайли 84 фоизи йиғилмайди. Яъни 84 фоиз солиқ тўловчилар турли ишлаб чиқарган маҳсулоти ва қилган иши учун қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.

    Фото: “Дарё”
    Абдулла Абдуқодиров, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

    Бундан ташқари, импорт қилинувчи аксарият озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган. Яъни қандайдир имтиёзлар борки, улар вақтинча деб доим давомийлиги чўзиб борилади. Шундай имтиёзлар борки, амалдаги солиқ кодексида белгиланган. Аммо уларни ҳам, буларни ҳам қайта кўриб чиқиш вақти келди, яъни фискал соҳада қиладиган ишларимиз кўп.

    Мухтор Умаров, иқтисодиёт ассамблеяси раиси:

    — Тадбиркорлик солиқ юкининг ҳаддан ортиқ оғирлиги туфайли жуда катта зарар кўрмоқда. Кўп корхоналар ёпилмоқда. Бундан ташқари, савдонинг йўқлиги ҳам тадбиркорларни анча қийнаб қўйди. Ўзбекистон чет элдан кўп қарз жалб қилиб, уни иқтисодга йўналтириш ортидан иқтисодиётга стимул (туртки – таҳр.) берди. Лекин шу жараён тўхтаганидан кейин бозорда пул камайиб кетди. Бунинг энг ёмон томони, ҳозир тадбиркор ўзининг сармоясини еб кун кўрмоқда. Биз эса солиқ юклари орқали тадбиркорнинг сармоясини тортиб олмоқдамиз. Тадбиркорнинг иш қуроли – сармоя. Агар биз тадбиркорнинг дастмоясини тортиб олсак, у эртага тадбиркор бўлмай қолади.

    Фото: “Дарё”
    Мухтор Умаров, иқтисодиёт ассамблеяси раиси

    Бундан ташқари, электр энергия нархининг ошгани ҳам тадбиркорликка катта зарба бўлди. Яқинда бир тадбиркор билан учрашиб қолдим. У олдин бир ойда электр энергия учун йилига 80 миллион сўм тўлаганини, ҳозир эса 400 миллион сўм тўлаётганини айтди. Яъни солиқ юки, электр энергия нархининг ошиши, ишчи кучининг қимматлашиши, савдонинг йўқлиги ва энг ёмони импорт маҳсулотларининг оқиб келиши ўзимиздаги ишлаб чиқаришни ўлдирди. Одамлар импорт қилинган маҳсулотни кўпроқ сотиб олади. Чунки ўзимиздаги маҳаллий маҳсулотларнинг нархи анча қиммат.

    Ҳозир жаҳонда иқтисодий урушлар даври кетмоқда. Бу вақтда бизни ҳамкор давлатларда арзон нархдаги маҳсулотлар бизга оқиб кириб келмоқда. Бизда бунга қарши қандайдир иммунитет ёки тўсиқ йўқ. Ўзимизда ишлаб чиқариш учун моддий манфаат бўлмай қолди. Оқибатда тадбиркорлар ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни чет элдан экспорт қилиб қўймоқда. Яъни ишлаб чиқаришдан, олди-сотдига ўтиб кетмоқда. Бунинг энг хавфли томони озиқ-овқат соҳасига жиддий таъсир кўрсатади. Сабаби ҳозир ҳамкор мамлакатларимизда иқтисодий урушлар туфайли нархлар 10 баробарга тушиб кетган. Чет эл маҳсулотининг бизга оқиб кириши натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда. Яъни бизнинг жамият ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига айланмоқда. Биз озиқ-овқат маҳсулотларини тўлиқ импорт қилишни бошлаганимиздан кейин, вақти-соати келиб бизга маҳсулот сотаётган давлат экспортни тўхтатиб қўйса, нима қиламиз? Масалан, Россия 3 ойга шакар экспортини тўхтатди. Ўша вақтда биз Россиядан шакар олаётган эдик.

     Абдулла Абдуқодиров, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

    — Бизнинг тадбиркорлар рақобатбардош бўлмай туриб, эшикларни очиб юбордик. Бунга қарши алмашув курсини кўтариш билан тўсиқ қўйишимиз мумкин эди. Лекин бундай қилмадик. 2023 йилнинг охирида 21 маҳсулот туридан импорт божларини ва қўшимча қиймат солиғини олиб ташладик. Табиийки, бундай шароитда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт маҳсулотлари билан рақобат бардош бўла олмайди.

    Ҳозир маҳаллий тадбиркорни қўллаб-қувватлаш деб гапирсак, кўпчиликнинг энсаси қотади. Улар бу гапларни эшитиб, монополистларга ёрдам беришни назарда тутади. Лекин бу ерда монополистларни қўллаш ҳақида ҳеч ким гапираётгани йўқ. Қайтганга, уларни рақобатга қўйиб бериш керак.

    Лекин кўп мамлакатлар озиқ-овқат соҳасида маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлайди. Бизда эса қайси соҳаларни қўллаб-қувватлашимиз керак, деган саволга жавоб йўқ. Саволга жавоб бўлмагани учун кимдир қайсидир йўналишда шов-шув кўтарса, ўшани ўчирамиз. Худди ўт ўчирувчига ўхшаймиз. Лекин ёнғинни ўчирганимиздан кейин ундан 10 баробар кўп муаммо туғдираётганидан хабаримиз йўқ.

    Мухтор Умаров, иқтисодиёт ассамблеяси раиси:

    — Кўзимизнинг олдида қанчадан қанча тадбиркор фаолиятини тўхтатмоқда. Ким эртага давлатга солиқ тўлайди, ким инсонларни иш билан таъминлайди? Айнан озиқ-овқат соҳасига миллионлаб сармоя киритилган. Ҳозир юзлаб корхоналардан ишчиларни оммавий ишдан бўшатишмоқда. Ўзбекистондаги тадбиркорлар ўз ускуналари билан қулай бўлган мамлакатга чиқиб кетиш ҳақида ўйламоқда. Яъни маҳаллий инвестиция чиқиб кетмоқда.

    Инқироз ёқасига келиб қолган тадбиркорларга ҳукумат мол-мулк солиғидан бир муддат озод қилиб қўллаши мумкин. Лекин биз бундай қўлловни кўрмаяпмиз. Қайтага тадбиркор даромад қилмаса ҳам солиқ тўлаши шарт қилиб белгилаганмиз. Биз бу билан тадбиркорларнинг сафини қисқартириб ташлаяпмиз. Шунинг учун бизга ўзгармас стратегия керак.

    Ўзбекистонда 2024 йилда рўйхатдан ўтган 709 594 та умумий тадбиркор мавжуд. Бундан 455 мингтаси фаол, 390 мингтаси кичик тадбиркор. Лекин солиқ тўлаётган корхоналар 65 мингтани ташкил қилади. Буларнинг 21 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган. Тадбиркорларимизнинг 32 фоиздан ошиғи фақат савдо билан шуғулланмоқда. Бор-йўғи, 13,7 фоиз тадбиркор саноат соҳасида фаолият кўрсатмоқда.

    2023 йил ҳолатига кўра, қўшни Қозоғистонда 2 миллион 65 мингта тадбиркор рўйхатдан ўтган — Ўзбекистондан уч баробар кўп. Қозоғистоннинг аҳолиси биздан кўра камроқ. Демак, биз қаердадир хато қилмоқдамиз.

    — Стратегия “Ўзбекистон-2030”да экспорт ҳажмини 45 миллиардга, ялпи ички маҳсулотни 160 миллиардга, туристлар сонини 15 миллионга, инвестициялар ҳажмини 250 миллиардга олиб чиқиш белгиланган. Бу қай даражада реалликка яқин? Буни бажариш мумкинми?

    Абдулла Абдуқодиров, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

    — Бугун 2024 йилнинг ўртасига келиб Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 101 миллиард долларга чиқди. 160 миллиардга ҳам шундай қилиб чиқишимиз мумкин. Яъни бу фақат рақамлар бўлгани учун нарх-навони шишириб, қилишни иложи бор. Лекин маҳсулотларни физик ҳажми шундай тураверади. Бундай рақамларни мақсад қилиб қўйишимиз қанчалик тўғри? Назаримда, бошқача мақсадларни олдимизга қўйишимиз керак эди, яъни инсон учун қадрли бўлган нарсалар ҳақида кўпроқ ўйлашимиз зарур. Бундай рақамлар иккинчи даражали аҳамиятга эга.

    Мухтор Умаров, иқтисодиёт ассамблеяси раиси:

    — Ҳукумат “Ўзбекистон-2030” стратегиясида қўйилган мақсадларга эришаман деса, хусусий сектор билан келишиб олиши керак. Чунки экспорт, туристлар оқими ва ялпи ички маҳсулотни хусусий сектор яратади. Ҳозир биз бунинг аксини кўрмоқдамиз. Йўлларимиз айро бўлиб қолган. Менимча, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида қўйилган мақсадларга эришиш учун кичик ва ўрта бизнес кесимида чет эл компанияларини Ўзбекистонга таклиф қилиш керак. Масалан, IT Park’да чет эл IT компаниялари учун махсус ҳудудлар ташкил қилинди ва имтиёзлар берилди. Натижада Қозоғистондан, Қирғизистондан, Россия ва Украинадан IT компаниялари ўз резиденсиясини Ўзбекистонга олиб келди. Нега биз бошқа соҳаларга шундай комплекс тарзда ёндаша олмаяпмиз? Ахир, жалб қилсак бўлади-ку!

    Бир вақтлар тадбиркорлик учун махсус ҳудудлар ташкил қилинган эди. Лекин 2019 йилда солиқ тизими ўзгарганидан кейин махсус ҳудудларда ишлашдан ҳеч қандай манфаат қолмади. Мисол учун, Дубайда махсус “фрее” (инглизча – эркин) ҳудудлар бор. Бу ерда тадбиркор мутлақо солиқлардан озод этилган.

    — Нима учун Ўзбекистон ҳам шундай махсус ҳудудларни ташкил қила олмаяпти?

    Абдулла Абдуқодиров, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

    — Эркин саноат ҳудудлари тўғрисидаги қонун қайта ишлаб чиқилмоқда. Бунда асосий концепция қандай бўлади? Чет эл тадбиркорларини имтиёзлар бериб, ўзимизга чақирамизми ёки маълум соҳаларни танлаб, ўша соҳаларни ривожланишига шароит яратиб берамизми? Яъни келишишимиз керак. Ҳали ўзимиз нимани хоҳлашимизни билмаймиз.

    Суҳбатни тўлиқ вариантини “Дарё”нинг YouTubeъдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    Суҳбатни журналист Сардор Али олиб борди

    18.08.2024, 18:00   Изоҳ (0)   8211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда иккита автокорхона хусусийлаштирилади

    18.08.2024, 16:55

    Қашқадарё вилоят судлари 80 ёшли аёлни сарсон қилган суд буйруғи бекор қилинганини маълум қилди 

    18.08.2024, 16:20

    “Ўзгидромет” келаси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    18.08.2024, 14:55

    БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

    18.08.2024, 14:20

    Ўзбекистонда расмий такси ҳайдовчилари қанча даромад олмоқда?

    18.08.2024, 13:15

    Ўзбекистонда маймунчечакка қарши қандай чоралар кўрилмоқда?

    18.08.2024, 11:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.