Украина Хавфсизлик хизмати махсус кучлари Курск вилоятида 102 нафар россиялик ҳарбийни асирга олди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “24Kанал” хабар берди.
Россияликлар 14 август куни асирга олинган. Украина кучлари ҳар томондан бетонланган, тўлиқ ҳимояланган ва мустаҳкамланган рота таянч пунктини эгаллаб, тозалаш ишларини олиб борган. Мазкур пунктлар ерости алоқалари, ходимлар учун турар жой, ошхона, қурол-яроғ ва ҳатто ҳаммомга эга бўлган.
“Душман томон таслим бўлмоқчи эмас эди, озиқ-овқат ва ўқ-дорилар кўп эди”, дейди Украина хавфсизлик хизматидаги манба.
Хавфсизлик хизмати махсус кучлари Россия Қуролли кучларининг 488-гвардия мотоўқчи полки ва “Ахмат” бўлинмасининг 102 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олганини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)