• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    Қашқадарёлик 80 ёшли аёл суд ва МИБ ўртасида сарсон бўлмоқда. Фуқарога ноқонуний жарима ёзилган

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи 80 ёшли аёл Гулчеҳра Жабборова суд ва МИБ ўртасида “копток бўлмоқда”. Онахонга Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди томонидан ноқонуний жарима ёзилган. МИБ эса 80 ёшли онахонга “МИБга тезда етиб келинг, бўлмаса ИИБ ходимлари томонидан мажбурий тартибда олиб келамиз”, дея дўқ-пўписа қилмоқда. Бу ҳақда “Дарё”га Гулчеҳра аянинг фарзанди Баҳодир Хушманов хабар берди. 

    Баҳодир Хушманов.
    Фото: “Дарё”
    Биз Қарши шаҳрида яшаймиз. Китоб ва Шаҳрисабз томонларда қариндошимиз ҳам, бирор бир мулкимиз ҳам йўқ. Шунга қарамасдан куни кеча уйимизга МИБдан дўқ-пўписаларга бой хат келди. Унда 80 ёшли онамни МИБга 16 август куни тезда етиб келиши кераклиги, агар айтилган вақтда етиб бормаса ИИБ ходимлари орқали мажбурий тартибда олиб кетилиши ва 3 миллион 700 минг сўм жарима ундирилиши билдирилган.
    Гап нимада деб, хатни ўқисак онамнинг Шаҳрисабзда кўп қаватли уйлардан хонадони борлиги, ўша кўп қаватли уйларни назорат қилувчи ширкатдан 1 миллион 242 минг сўм қарздор экани билдирилган. Энг қизиғи биз бехабар бу иш судда ҳам кўриб чиқилган. 2024 йилнинг 10 май куни бўлиб ўтган судда фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди судьяси Б.Исломов онам мулкдорлардан ундириладиган мажбурий тўлов ва бадаллари ҳисобидан қарздор бўлиб қолганини, ундан шу пул ва қўшимчасига почта тўловлари учун 17 минг сўм ундириш керакли ҳақида қарор чиқарган. Кўп ўтмай иш МИБга ўтган ва юқорида айтганимдек МИБдан дўқ-пўписаларга тўла хат келиб турибди, дейди Баҳодир Хушманов. 
    Фото: “Дарё”


    Суҳбатдошга кўра, у кеча — 2024 йилнинг 15 август куни вазиятга аниқлик киритиш мақсадида МИБнинг Қарши шаҳар бўлимига етиб борган. Борса, МИБ ходими хатоликка йўл қўйилганини, англашилмовчилик сабаб Гулчеҳра Жабборова номида уй борлиги айтилиб, бу иш судда кўриб чиқилганини тан олган. Қўшимчасига МИБ фойдасига чиқарилган ижро варақаси учун Гулчеҳра аядан барибир 357 минг сўм миқдоридаги тўлов ундирилишини айтган. 

    Фото: “Дарё”
    Нега энди мен ва 80 ёшга кирган онам ширкат ходимлари-ю, судьяларнинг хатоси учун товон тўлашимиз лозим. Нега сарсон бўлишимиз керак?, дейди у. 
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналистининг бу ҳақдаги саволига жавоб берган МИБнинг вилоят бошқармаси масъули Гулноза Дилмуродова суд хато қилган бўлса-да, фуқародан ижро ҳужжати бўйича пул ундирилиши мажбурий эканини, жаримани тўлаган фуқаро судга бориб бу хато бўлгани ҳақида алоҳида ажрим чиқариб келсагина давлатга тўлаган пули қайтариб берилишини маълум қилди. 

    Фото: “Дарё”
    Демак, мен ширкат ва судьяларнинг эътиборсизлиги сабаб келиб чиққан хато учун 80 ёшли онамни олиб, сарсон бўлишим керак. Ишимга ўз вақтида боролмай, овора бўламанми? Ҳам жарима тўлаб, иқтисодий зарар кўришим керакми? Қани бу ерда мантиқ? Нега суд ишлари бунчалик масъулиятсизлик билан кўрилади?, дейди бу ҳақда шикоят қилган Баҳодир ака.
    16.08.2024, 10:52   Изоҳ (0)   14501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда аёл танишига берган қарзини МИБ орқали қайтариб олди  

    10.06.2024, 19:40

    МИБ тракторини ноқонуний олиб қўйиб, 355 млн сўм зарар кўрган қашқадарёлик фермер иши: судда МИБчиларга жиноят иши очиш сўралди

    29.07.2024, 22:10

    Тошкентда МИБ ходимига пичоқ билан таҳдид қилингани юзасидан изоҳ берилди 

    09.08.2024, 19:20

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 17 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    16.08.2024, 10:42

    Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди

    16.08.2024, 10:05

    Тошкент аэропортида 20 ёшли қизни алдаб, Дубайга фоҳишаликка юбораётган эркак ушланди

    16.08.2024, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35

    Зеленский 18 август куни Вашингтонда Трамп билан учрашади

    Дунё | 16 август, 14:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.