Президентнинг “Корея Эксимбанки иштирокида ‘6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қарорга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги “Темирйўлэкспресс” АЖ лойиҳани ўз вақтида, сифатли амалга ошириш ҳамда Корея Эксимбанкининг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ Корея Эксимбанки томонидан тақдим этиладиган қарзлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида молиявий агент ҳисобланади. Корея Эксимбанки томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, шу жумладан устамалар, фоиз ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги “Темирйўлэкспресс” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирига Ҳукумат номидан қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилди.
“Ўзмиллийбанк” АЖга Корея Эксимбанки қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Корея Республикасининг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилди.
Изоҳ (1)
ajoyib