• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент масъулларга сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди

    Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни сунъий интеллект ва IT соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатда ахборот технологиялари жадал ривожлантирилиб, барча соҳаларда татбиқ этилмоқда. Буларнинг натижасида шу йилнинг ўтган даврида рақамли хизматлар ҳажми 21 триллион сўмдан ошди, йил якуни билан 43 триллион сўмга етиши кутилмоқда. Соҳада 367 миллион долларлик хизматлар экспорт қилинди. IT-парк резидентлари 577 тага кўпайиб, 2 мингтадан ошди. Уларда ишлаётган ёшлар сони эса 32 мингтага етди.

    Бу йил соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш каби соҳаларда 100 дан ортиқ рақамлаштириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Замон шиддат билан ўзгармоқда. Жаҳонда ҳар бир соҳага сунъий интеллект, рақамли технологиялар кириб келмоқда. Бу борада юртимизда ҳам қатор лойиҳалар бошланган.

    Мисол учун, MyID ва UzFace дастурлари 70 дан ортиқ ташкилот, банк, электрон савдо майдончалари ва тўлов тизимларида жорий қилиниб, 10 миллион фойдаланувчини масофавий биометрик идентификация қилиш имконияти яратилди. “Ўзбеккосмос” сунъий интеллектни қўллаб, 43 мингга яқин ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ва рухсатсиз қурилиш ҳолатларини аниқлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, банк, солиқ, божхона каби соҳаларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

    Аввало, сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш кераклиги қайд этилди. Сунъий интеллектни жорий этиш стратегияси ва икки йиллик лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

    Хусусан, банк-молия соҳасида сунъий интеллектни қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда 4 та университетда сунъий интеллект бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Ҳозирда катта маълумотларни қайта ишлаш ва тил моделлари бўйича 600 нафар мутахассисга талаб бор. Бу келгуси йилларда каррасига ошади. Шуни инобатга олиб, соҳалар кесимида талабга мос мутахассислар тайёрлаш муҳимлиги айтилди.

    Дунёнинг барча илғор IT компаниялари ўз фаолиятини стартапдан бошлаган. Бизда ҳам бу борада илк қадамлар ташланмоқда. Ўтган йили бундай лойиҳалар учун жалб қилинган венчур инвестициялар ҳажми 134 миллион долларни ташкил қилган.

    Давлатимиз раҳбари стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун венчур инвестицияларга кенг шароит яратиш вақти келганини таъкидлади. Шу боис стартап экотизимини ривожлантириш, венчурли молиялаштириш механизмларини жорий қилиш бўйича топшириқлар берилди.

    13.08.2024, 21:14   Изоҳ (0)   5813
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган тиббий марказ очилади

    26.06.2024, 11:15

    Солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун сунъий интеллект базасида яратилган виртуал ёрдамчини ишга туширди

    15.07.2024, 18:00

    Ўзбекистон масъулиятли сунъий интеллект бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда 

    25.07.2024, 14:27

    Америка компанияси Ўзбекистон бизнес-жетларига хизмат кўрсатади  

    13.08.2024, 20:58

    Навоийда жами 281 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди 

    13.08.2024, 20:27

    Ўзбекистонда омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизимидан воз кечилиши мумкин 

    13.08.2024, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.