Американинг Sierra Nevada Corporation компанияси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари билан Ўзбекистон учун самолётларни реставрация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Битим бўйича 64,24 миллион долларлик буюртма самолётларни сафга қайтариш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва олтита PC-12 учоғи учун пудрат-логистика ёрдами кўрсатиш кўзда тутилган. Ўзбекистонда амалга ошириладиган иш 2027 йил 7 августгача якунланиши керак.
Лойиҳа АҚШ Хорижий ҳарбий савдо дастури доирасида амалга оширилади. Шартнома ягона манба жараёни орқали топширилди — SNC ишни бажариш учун танланган ягона компания эди.
2021 йил ноябрда Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси Швейцариянинг Pilatus Аircraft ишлаб чиқарувчисининг илк самолёти – Pilatus PC-12 ни ишга туширган. Бир двигателли турбовинтли ушбу самолёт одатда корпоратив ёки минтақавий реактив сифатида ишлатилади.
Изоҳ (0)