• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Япония олий таълим муассасаларидаги муаммо ва камчиликлар учун маблағ ажратади

    Бугун, 7 август куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ)да “Ўзбекистонда олий таълим трансформацияси: Япония билан ҳамкорликда инновация ва глобал мукаммаллик сари” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

    Халқаро илмий-амалий семинар давомида

    Тадбир ЖИДУ ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (IXТИ) томонидан ҳамда Nippon Foundation жамғармаси (Япония) ҳамкорлигида амалга оширилган кенг кўламли лойиҳанинг якуний қисми сифатида ташкил этилди.

    Лойиҳа доирасида Ўзбекистон олий таълим тизимининг бугунги ҳолати, муаммолари ва истиқболларини ўрганиш, соҳадаги кейинги ислоҳотлар жараёнига олимлар ва мутахассисларни жалб этиш, Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, олий таълим муассасалари тармоғини ривожлантиришга қаратилган комплекс тадқиқот олиб борилган.

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети биринчи проректори Акром Умаров лойиҳанинг иккинчи босқичида олий таълим муассасаларидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун Япониянинг Nippon Foundation жамғармаси маблағ ажратишни режа қилаётганини таъкидлади.

    “Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистондаги олий таълим соҳасига баҳо бериш ва маълум муаммоларни аниқлаш. Буни аниқлаш учун 5 та ҳудудда тадқиқот ўтказилди. 1300 га яқин инсонлардан сўровнома олинган. 50 дан зиёд олим ва тадқиқотчи билан суҳбат ўтказилди. Шу асосда илмий маъруза тайёрланди. Бунда, биринчидан, соҳадаги камчиликларни аниқлаш бўлса, иккинчидан, бу муаммоларни ечишда халқаро ҳамкор давлатлар билан биргаликда ҳаракат қилиш бўлади. Айни шу соҳада Японияга кўпроқ эътибор қаратилган.

    Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Такаши Хатори
    Nippon Foundation айни шу тадқиқот асосида ўзи учун режалар ишлаб чиқади. Ҳозир биз уларга IT, инженерия ва биотехнология соҳаларида маълум камчиликлар борлигини маълум қилдик. Энди жамғарма кейинги босқичда шу йўналишдаги мутахассислар билан таълим имкониятларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқади. Яъни кейинги йилдан бошлаб Nippon Foundation жамғармаси олий таълимдаги камчиликларни қоплаш учун маблағ ажратмоқчи. Лекин ҳозирча бу молиявий маблағнинг миқдори аниқ эмас. Бироқ уларнинг молиявий имкониятлари жуда катта”, дейди Акром Умаров.

    Шу билан бирга, Акром Умаров Япония Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонга эътибор қаратиб, юмшоқ кучга урғу бераётганини қўшимча қилди.

    “Яқин кунларда Япония бош вазири Ўзбекистонга ташриф билан келмоқда. Яъни Япониянинг Марказий Осиё минтақасига, хусусан, Ўзбекистонга қизиқиши анча ортган. Япониянинг мақсади — бу минтақада ўзининг имкониятлари ва иқтисодий манфаатларини кучайтириш. Nippon Foundation жамғармаси шу йўналишда Япония ҳукуматининг олдинга қўяётган устувор мақсадларини кузатиб боради.

    Япониянинг юмшоқ кучи — асосан, таълим. Япониянинг бу борада устун жиҳатлари бор.  Улар ҳозир инсон капитали, таълим ва иновацион технологияларга кўпроқ урғу бермоқчи. Шу орқали ўзининг ҳамкорлигини Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан кучайтирмоқчи”, деди у.

    Шунингдек, Умаров тадқиқот жараёнида Ўзбекистон олий таълим соҳасида аниқланган муаммо ва камчиликларни санаб ўтди. 

    “Ҳозир Ўзбекистондаги барча университетлар халқаро институтлар тармоқларига тўлиқ уланмаган. Баъзи олий таълим муассасаларимизда чет тилини билиш даражаси унча юқори эмас. Мисол учун, айрим университетлар халқаро ҳамкорлар томонидан таклиф қилинаётган илмий тадқиқотларни хориждан молиялаштириш жараёнларида тўлақонли иштирок этмаяпти. Бундан ташқари, техник жиҳозлаш масаласи ҳали халқаро даражаларга тўлиқ жавоб бермайди. Шунингдек, кўплаб олий таълим муассасаларида замонавий маркетинг дастури мавжуд эмас. Чунки Ўзбекистонда катта бозор мавжуд. Ҳамма ҳам буни тўлиқ тушуниб етмаяпти”, деди Акром Умаров.

    Маълумот учун, Ўзбекистон президенти 9 август куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида ҳам иштирок этади.

    07.08.2024, 16:38   Изоҳ (0)   2808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 7 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    06.08.2024, 11:10

    Таниш-билиш ва олий маълумотсиз: тасодифан машҳур бўлган жаҳон юлдузлари

    07.08.2024, 15:53

    Остонада Қозоғистон—Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди (фото)

    07.08.2024, 15:43

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет олтинчи кун кўтарилди

    07.08.2024, 16:18

    “Биз синяпмиз!” — Иқтисодиёт ассамблеяси раиси кичик ва ўрта бизнесдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни сўрамоқда

    07.08.2024, 16:11

    Қорақалпоғистондаги 7 та туман ҳокимликлари ҳужжатларида рақобат қонунчилиги талабларига зид ҳолатлар аниқланди

    07.08.2024, 14:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    Кино | 2 июл, 18:40

    Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГЭС қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 18:25

    Германияда қидирувдаги эркак Эрон учун жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 2 июл, 18:10

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    Кастингдан ўтган бўлса-да фильмда рол ижро этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган актёрлар

    Кино | 2 июл, 17:59

    Қашқадарёда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан кўмир етказиб бериш бўйича ўтказган тендери бекор қилинди — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:49

    “Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:30

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқларни агрегаторлар тўлайди

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.