• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Остонада Қозоғистон—Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди (фото)

    Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 7 август куни Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи арафасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг 300 дан ортиқ вакиллар иштирокида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга Қозоғистон бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳамраислик қилди. Форумда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тадбирда сўзга чиққан Жамшид Хўжаев тарихан шаклланган яхши қўшничилик, халқлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро манфаатли шериклик ва иттифоқчилик руҳини, шунингдек, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликнинг юксак даражаси туфайли эришилган ҳамкорликнинг барча йўналишларида салмоқли натижаларга эришаётганини алоҳида таъкидлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2023 йил якунига кўра 4,4 миллиард доллардан ошгани қайд этилди. Савдо айланмасининг замонавий таркибига транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар, механик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари, қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, минерал ёқилғи ва электр энергияси, рудалар ва кимё маҳсулотлари киради.

    Бунда икки мамлакат иқтисодиётининг улкан салоҳияти товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

    Бу йўналишда савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва ўзаро савдони қўллаб-қувватлаш, шунингдек, савдо инфратузилмасини яхшилаш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бу чора-тадбирларнинг барчаси Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2030 йилгача 10 миллиард долларга етказиш бўйича ишлаб чиқилган дастурда ўз аксини топган.

    Қўшма лойиҳалар портфели автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, кимё саноати, логистика ва девелопмент каби соҳаларни ўз ичига олади. Бироқ бу рўйхат икки мамлакат иқтисодиёти ва саноатининг салоҳиятини тўлиқ очиб бермагани боис олий даражадаги ташриф арафасида умумий қиймати 5 миллиард долларга тенг янги келишувлар пакети шакллантирилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Жумладан, Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш, учинчи давлатларга экспорт қилишни ташкил этган ҳолда Қозоғистонда лифт, электр энергияси ва газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш, Қўстанайда Chevrolet автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, Туркистон вилоятида пахта-тўқимачилик кластерини яратиш, Олмаота ва Атирау вилоятида пойабзал ишлаб чиқариш, Тарозда металлургия заводини қуриш, Жиззахда базалт толаси ишлаб чиқариш, Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши ва бошқалар.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Турар жой мажмуалари ва инфратузилма объектларини қуриш бўйича лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланиб, Халқаро саноат кооперацияси марказининг аҳамияти, унинг ҳудудида керамик плиталар, профиллар, металл конструкциялар ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган янги корхоналарни жойлаштириш режалаштирилгани қайд этиб ўтилди.

    Ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида логистика занжирларини такомиллаштириш ва товар айирбошлаш ҳажмини оширишга хизмат қиладиган лойиҳалар — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро савдоси ҳажмини ошириш, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш, инфратузилмани яхшилаш, мултимодал йўлакларни ривожлантириш бўйича лойиҳалар кўрсатиб ўтилди.

    Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланиб, бунинг учун жорий йил охиригача Самарқанд шаҳрида ўзаро ташрифлар жадвалини тайёрлаш ва ҳудудлар форумини ўтказиш таклиф этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қозоғистон бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин янги қўшма ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш истагини қайд этиб, қозоқ бизнесини ноёб имкониятлардан унумли фойдаланишга ва ўзбекистонлик ҳамкасблар билан фаолроқ ҳамкорлик қилишга, янги қўшма корхоналар очиш ва ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ўрнатишга чақирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Форум доирасида B2B ва G2B форматларида музокаралар олиб борилиб, икки мамлакат тадбиркорлари келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилишди ва шерикликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қўшма бизнес-форум якунида энергетика, геология, автомобилсозлик, электротехника ва енгил саноат, шунингдек, қурилиш материаллари ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳамкорлик салоҳиятини очишга қаратилган инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қозоғистон—Ўзбекистон бизнес-форумидан лавҳалар

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 7–9 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. 

    Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат раҳбарларининг музокаралари ва президентлар раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилади.

    Асосий эътибор савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилади.

    Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кутилмоқда.

    07.08.2024, 15:43   Изоҳ (0)   3821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЕС-1 қурилиши бўйича акциядорлик жамияти ташкил этмоқчи

    16.04.2024, 10:23

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сони оширилади

    13.05.2024, 10:20

    Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    21.05.2024, 11:40

    Ўзбекистон ва Қозоғистон янги навигация йўлагини жорий этди

    12.07.2024, 23:00

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

    05.08.2024, 14:39

    Саида Мирзиёева Қозоғистон давлат маслаҳатчиси билан учрашув ўтказди

    06.08.2024, 12:35

    Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди

    06.08.2024, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.