“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги HET BILLING дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириши ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб бориши мумкин.
Янгиланган тизим орқали истеъмолчилар бевосита ўзи истеъмол қилган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони яратилди.
“Мазкур тизимни жорий этиш бир қанча техник жараёнларни ўз ичига олганлиги сабабли тизимни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари олиб борилди ва кутилганидан ортиқ вақт талаб этилди. Етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)