Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.

Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон—Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Дастурга мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва “Марказий Осиё + Япония” форматидаги мулоқотда иштирок этиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳ (0)