Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багёрий Каний Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали суҳбатлашди.
Суҳбат давомида у Исроилнинг Ливан ва Ямандаги зарбаларига, шунингдек, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига Европа Иттифоқининг сукут сақлаши Исроилни янада тажовузкор қадамларга ундаётганини айтди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Багёрий Каний бир қатор Европа давлатларининг АҚШ билан ҳамкорликда БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳужумни қоралашига имкон бермагани учун танқид қилди.
Али Багёрий Канийнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг бу ҳаракатлари минтақадаги тинчлик ва барқарорликни хавф остига қўяди.
Изоҳ (0)