• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 100 млрд доллардан ошгани маълум қилинди

    Халқаро валюта жамғармасининг баҳолашига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми 101,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ахборот хизмати

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Статистика агентлиги ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эксперт ва илмий доираларда муҳокама қилинди. Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда “кузатилмайдиган иқтисодиёт” ҳажмини баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш ва унинг бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини ўрганишдан иборат.

    Тадбир доирасида норасмий ва яширин иқтисодиётнинг ҳажми ҳамда унинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири бўйича ҳисоб-китоб натижалари муҳокама қилинди. Норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш танланма статистик кузатувлар ва маъмурий маълумотлар асосида амалга оширилди.

    Тадқиқот республика бўйича 14 та ҳудудда олиб борилди: хусусан, 2023 йилнинг июль август ойларида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) техник кўмак миссияси жалб этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 165 та туман бўйича 7 мингдан зиёд уй хўжаликларининг яшаш ва овқатланиш, транспорт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматларига харажатлари сўровнома асосида ўрганилди.

    Йиғилган маълумотлар асосида норасмий ва яширин иқтисодиётнинг ҳажми ҳамда унинг ЯИМга таъсири соҳалар ва ҳудудлар бўйича 2017-2023 йиллар учун баҳоланди. Бу эса мамлакатда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг кўлами ва унинг умумий иқтисодий фаолиятга таъсирини аниқлаш имконини берди.

    Олиб борилган танланма статистик кузатувлар ва ҳисоб-китоблар натижасида ЯИМ ва аҳоли жон бошига ЯИМ каби макроиқтисодий кўрсаткичларнинг қамрови яхшиланди, шунингдек, уларнинг халқаро методологияларга мувофиқлиги таъминланди.

    Амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасида 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг номинал ЯИМ ҳажми 125,6 триллион сўмга (10,7 миллиард долларга) ошди ва 1 192,2 триллион сўм (101,6 миллиард доллар)ни ташкил этди.

    Муҳокамалар давомида экспертлар маълумотларни халқаро стандартларга (ХВЖ ёки Жаҳон банки методологияси) мувофиқлаштиришнинг аҳамиятини таъкидлади. Бу бошқа мамлакатлар билан маълумотларни таққослаш, иқтисодий кўрсаткичларни аниқ таҳлил қилиш учун фойдаланишга ёрдам беради.

    31.07.2024, 18:52   Изоҳ (0)   6310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг 2016–2023 йилларда аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулоти қандай ўзгарди?

    06.03.2024, 19:11

    “Ўзбекистон 2037 йилга бориб ялпи ички маҳсулот бўйича Қозоғистонни ортда қолдириши мумкин” — иқтисодчи Марат Кайрленов

    13.04.2024, 16:54

    Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ярим йилда 567 трлн сўмдан ошди 

    23.07.2024, 17:35

    Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 400 млн доллар қарз ажратди

    31.07.2024, 18:37

    Ўзбекистонда сотилаётган Афғонистоннинг анорли ичимлиги сифат талабларига жавоб бермаслиги аниқланди 

    31.07.2024, 18:27

    “Ҳар йили солиқ билан муаммомиз бўлади. Менинг ҳозир қарзим йўқ, лекин машинам, уйим тақиқда” — тошкентлик ҳунарманд

    31.07.2024, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10

    “Қаттиққўл ҳокимият ва уруш эффекти” — Қирғизистон жон бошига даромад бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    Кино | 2 июл, 18:40

    Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГЭС қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 18:25

    Германияда қидирувдаги эркак Эрон учун жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 2 июл, 18:10

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.