Россия Украинадаги можарони ҳал қилишнинг сиёсий ва дипломатик усулларига очиқ бўлган ва шундай бўлиб қолади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Россия можарони ҳал қилишнинг сиёсий ва дипломатик усулларига очиқ бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бу ҳақда президентимиз ҳам бир неча бор гапирган”, деди Песков “Комсомольская правда” радиостанциясига берган интервьюсида.
Унинг эслатишича, Путин Украинада “махсус операция” бошланишидан олдин ҳам Ғарбни жамоавий музокарага чақиришга уриниб кўрган, муҳокамани бошлаш учун тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланган.
“Бу таклифларнинг барчаси рад этилди”, дея хулоса қилди Песков.
Изоҳ (0)