Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Олимпиада доирасида бокс мусобақасининг -66 кггача бўлган боксчилар баҳсида ўзбекистонлик боксчи Русланбек Абдуллаев канадалик Вайтт Санфордга қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ давом этган баҳсда Ўзбекистон вакили ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учради ва мусобақани тарк этди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев (-63.5 кг) Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензияси учун кечган Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири доирасидаги жангда сербиялик Алексей Сендрикни мағлубиятга учратиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланганди.
Русланбек Абдуллаев 2002 йил Тошкент вилояти Қибрай туманида дунёга келган. 2023 йил Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.
Изоҳ (0)