Профессионал боксчилар ўртасида мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик украиналик боксчиларга Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларда совринли ўринларни олган спортчилар учун мукофот пуллари ваъда қилди, деб хабар берди миллий терма жамоа устози Дмитрий Сосновский.
“Агар боксчилар Олимпиадада медал қўлга киритса, Усик мукофот пулларини шахсан ўзи беришини айтди. Ўз ҳисобидан.
Спортчи биринчи ўрин учун – 80 минг доллар, иккинчи ўрин учун – 70 минг доллар, бронза учун – 50 минг доллар ваъда қилди”, дея Сосновский сўзларини келтиради Reuters.
Маълумот учун, Париждаги Олимпиада ўйинларида уч нафар украиналик боксчи қатнашмоқда. Мусобақалар 11 августгача давом этади.
Изоҳ (0)