Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.

-71 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Асадхўжа Мўйдинхўжаев мусобақадаги илк жангини мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказди.
Биринчи раунд Асадхўжанинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Иккинчи раунд ҳам тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлигида ўтди.
Учинчи раундда ҳам рақибига имкон қолдирмаган Мўйдинхўжаев кейинги босқичга йўл олди.
Энди у 3 август куни Макан Траоре (Франция) ва Николаи Тертерян (Норвегия) жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Изоҳ (0)