Ўзбекистон вақти билан 4 август тонгида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Ушбу оқшомнинг марказий жанги Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд ўртасида кечади.
Маълум бўлишича, ушбу жанг ZO‘R TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)