Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Олимпиада доирасида бокс мусобақасининг +92 кггача бўлган боксчилар баҳсида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов норвегиялик Омар Шиҳага қарши рингга кўтарилди.
Биринчи раундда Баҳодир рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Раунд тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлиги билан якунланди. Иккинчи раундда ҳам Баҳодир очколар бўйича устунликка эга бўлди.
Учинчи раундда ҳам рақибига имкон қолдирмаган Жалолов кейинги босқичга йўл олди. Кейинги баҳс чорак финалда австралиялик Теремоана Juniorга қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)