Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Олимпиада доирасида бокс мусобақасининг -66 кггача бўлган боксчилар баҳсида ўзбекистонлик боксчи Русланбек Абдуллаев мексикалик Мартинес Рамиресга қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ давом этган баҳсда Ўзбекистон вакили барча ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. Энди у 1 август куни ярим финал йўлланмаси учун канадалик Вайтт Санфордга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев (-63.5 кг) Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензияси учун кечган Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири доирасидаги жангда сербиялик Алексей Сендрикни мағлубиятга учратиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланганди.
Русланбек Абдуллаев 2002 йил Тошкент вилояти Қибрай туманида дунёга келган. 2023 йил Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.
Изоҳ (0)