28 июль тонгида АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Оқшом доирасида енгил вазн тоифасида Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Жулиан Смитга қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Унда ҳакамлар қарорига кўра (95-94, 95-94, 94-95) Смит ғалаба қозонди деб топилди. Эргашев эса жанг давомида нокдаун ҳолатига ҳам тушди.
Шоҳжаҳон фаолиятидаги 26-жангида 2-мағлубиятини қабул қилиб олди. Ўзбекистонлик боксчи аввал Сабриэль Матиасга имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)