Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.
Исроил жанг учун машғулотларини якунлади.
“Машғулотлар якунига етди. Мени қўллаб-қувватлаган, мен билан бутун тайёргарлик лагерида бирга бўлган жамоамга миннатдорлик билдираман.
Иншааллоҳ биз буни уддалаймиз”, — дейди Мадримов.
Исроил ва Теренс ўртасидаги жанг Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни бўлиб ўтади. Исроил ва Теренс ўртасидаги қарама-қаршилик биринчи ўрта вазн тоифасидаги WBA камари учун кечади.
Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)