Ўзбекистонда савдо фаолияти билан шуғулланувчи 142 минг 201 та юридик шахс томонидан 2024 йил январь июнь ойларида 11,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шундан 1,2 трлн сўми, яъни 10 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг жами товар айланмаси 25,3 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 311,9 млрд сўмни ташкил этган.
Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 472,9 млрд сўм;
- фойда солиғи – 266,5 млрд сўм;
- акциз солиғи - 195,2 млрд сўм;
- ЖШОДС - 148 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 78,2 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 20,7 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 2,5 млрд сўм.
Изоҳ (0)