Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этади. Бугун, 29 июль куни дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақанинг иккинчи босқич баҳслари бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик Муроджон Йўлдошев (-73 кг) мазкур Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. Молдовалик Адил Османовга қарши баҳсда Йўлдошев шидолар бўйича имкониятни бой берди.
У дастлабки босқичда қозоғистон вакили Данияр Шамшаевга қарши баҳсда ғалаба қозонган эди.
Муроджон Йўлдошев 1995 йил 9 август куни Ўзбекистонда туғилган. 2023 йил Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.
Изоҳ (0)