Навоий вилояти Қизилтепа туманида 24 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Г.I. фуқаро Қ.Д.нинг ишончига кириб, унга Кармана тумани “Кумушкон” МФЙ ҳудудидаги 24 сотих захирадаги ер майдонини 110 миллион сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, шундан 45 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)