Россиядаги ўзбекистонликлар ўзларининг банк карта ва бошқа шахсий маълумотларини ишончсиз шахсларга бермаслик бўйича огоҳликка чақирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Воронеждаги “Пятёрочка”, Туладаги “Мерос групп” корхоналарида ва Москва ҳамда Нижневартовскда ишлаётган юртдошлар билан ўтказилган учрашувларда мамлакатда хорижда ишлаётган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари учун яратилган имтиёз ва имкониятлар, қонуний меҳнат миграциясининг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.
Фуқаролар Россия қонунларини бузмаслик, ўзларининг банк карта ва бошқа шахсий маълумотларини ишончсиз шахсларга бермаслик бўйича огоҳликка чақирилди.
Шунингдек, Туладаги “Фреш” корхонаси раҳбарияти билан Ўзбекистон фуқароларини вақтинча меҳнат фаолиятига жалб қилиш, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари бўйича музокара ўтказилди.
Изоҳ (0)