Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Нуриллаев Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.
-66 кг вазн тоифасида қатнашган Сардор илк даврада бразилиялик Уилям Лимага вазари баҳоси эвазига имкониятни бой берди.
Аввалроқ Диёра Келдиёрова (-52 кг) иккинчи босқичда Токио—2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абени мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олганди.
Изоҳ (0)