Париж Олимпиадасида академик эшкак эшиш баҳсларига старт берилди. 27 июль санасида ўзбекистонлик Анна Пракатен ўз иштирокини бошлади.
Янги Зеландия, Парагвай, Мексика ва Куба спортчиларига қарши ҳаракат қилган спортчи иккинчи ўрин билан саралаш баҳсларини якунлади.
Дастлабки саралаш босқичининг 3-гуруҳида стартга чиққан ўзбекистонлик спортчи 7:37.80 натижа билан 2-бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Ушбу кўрсаткич эвазига ҳамюртимиз тўғридан тўғри чорак финал иштирокчисига айланди.
Изоҳ (0)