Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда.
Дзюдо баҳсларида куннинг энг муҳим воқелиги юз берди. Биринчи даврадан эркин ўтган ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова (-52 кг) иккинчи босқичда Токио—2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абега рўбарў келди.
Ушбу вазннинг икки номдор спортчилари ўртасида баҳсда Келдиёрова ғалаба қозониб, бежиз жаҳон рейтинги пешқадамига айланмаганини исботлади.
Шу тариқа, энг асосий рақиб йўлдан олиб ташланди. Диёра энди олтин медал сари ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)